Еса бўладиган жосуслик банан-телефонига патент олинди

  •   DiMaX
  •  1080
  •  27.07.2017 14:30

Еса бўладиган жосуслик банан-телефонига патент олинди

Samsung компанияси яқинда банан шаклидаги телефон учун патент олган. АҚШнинг Патентлар ва савдо белгилари бюроси сайтига жойлаштирилган ҳужжат шундан дарак бермоқда, деб ёзади Patently Apple сайти.

Хабарда айтилишича, Samsung патент учун аризани 2015 йилнинг сентябридаёқ топширган, патентни эса унга яқинда – 2017 йил июнь ойининг охиридагина беришган.

Афсуски, қурилманинг техник хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар ва бошқа тафсилотлар хабарда кўрсатилмаган. Фақатгина бу мўъжизавий жосуслик телефонининг чизма тарзидаги суратлари бор, холос.

Айтилишича, мазкур гаджет «дунёдаги илк еса бўладиган жосуслик телефони» дея тавсифланган. Буниси шунчаки мева-телефоннинг шаклига қараб айтилган ҳазилми ёки чиндан ҳам уни еса бўладими – буниси ҳозирча номаълум.