ESET: Instagram’даги 1,5 млн.гача аккаунт бузилиш хавфи остида!

  •   DiMaX
  •  728
  •  14.03.2017 14:29

ESET: Instagram’даги 1,5 млн.гача аккаунт бузилиш хавфи остида!

Google Play дўконида 13 та зиён етказувчи илова мавжудлиги аниқланди, улар алдов йўли билан Instagram фойдаланувчиларининг логин ва паролларини қўлга киритиб олган. Бу ҳақда ESET матбуот маркази маълумотига таяниб Газета.Ru хабар бермоқда.

Мазкур дастурлар фойдаланувчига обуначилар ва изоҳлар сонини ошириш эвазига Instagram аккаунтини машҳур қилиб беришни ваъда қилишган. Бунинг учун логин ва пароль талаб этилиши маълум, албатта. Фойдаланувчилардан олинган мазкур шахсий маълумотлар эса жиноятчиларга юборилган.

Айни дамда ушбу иловалар Google Play маркетидан ўчирилган, бироқ бунгача уларни ўрнатишлар сони бир ярим миллиондан ошиб улгурган. Шу тариқа, мазкур дастурларни ўрнатиб олганларнинг аккаунтлари, агарда тез орада паролларини ўзгартиришмаса, жиноятчилар томонидан бузилиши хавфи мавжуд.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!