ESET: миллионлаб қурилмалар порнокликер-троянидан зарарланган

ESET: миллионлаб қурилмалар порнокликер-троянидан зарарланган

Антивирус дастурларини ишлаб чиқарадиган компаниялар оммани қўрқинчли маълумотлар орқали чўчитиб туришни ёқтиришади. Бу албатта зарарли дастурий таъминотга бўлган талабнинг ортишига олиб келади. Аммо бу сафар Google Play иловалар дўконига зарар келтирувчи код ҳужум қилгани ҳақиқатга яқин, деб хабар берилди.

ESET антивирусининг маълум қилишича, 1,2 миллион қурилма Android/Clicker порнокликер-троянини юклаб олган. ESET ходимлари мазкур зарарли дастурий таъминотнинг 343 модификациясини ҳисоблаб чиқишди. Улар иловалар дўконида GTA San Andreas Free, Subway Surfers 2015, Dubsmash 2, My Talking Tom v2 каби ўйинларни ўз ичига олган қонуний иловалар кўринишида ниқобланган. Зарарли дастурий таъминотни аниқлаб, уларни дўкондан ўчириб ташлагунларига қадар уни ўртача ҳисобда 3600 маротаба юклаб олишган, бироқ алоҳида ҳолларда уларнинг сони 500 минг мартагача бориши эҳтимолдан йироқ эмас.

Шу боис мутахассислар иловалар дўконидан ҳаттоки қонуний дастурларни юклаб олишда ҳам эҳтиёткор бўлишга чақирмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!