Эшагидан тушови қиммат: бу смартфон ғилофи нақ 3012 доллар туради!

  •   DiMaX
  •  1240
  •  20.09.2018 17:09

Эшагидан тушови қиммат: бу смартфон ғилофи нақ 3012 доллар туради!

Сингапурдаги Gray компанияси турли гаджетлар учун премиал аксессуарлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Куни кеча у iPhone X, iPhone XS ҳамда iPhone XS Max учун титандан ишланган ғилофларини тақдим этди.

ЎҚИНГ: Минг долларлик Galaxy Note 9 қимматми? 57 минг долларлиги ҳам бор, бир кило соф олтиндан!

Ушбу ғилофлар тегишли айфонларнинг ўзидан ҳам анча қимматлиги билан ажралиб туради.

ALTER EGO деб номланувчи ушбу туркумда тўрт хил ғилоф ишлаб чиқарилади: Titanium, Stealth, Gold ва Aurora. Уларнинг барчаси аэрокосмик титан материалидан ишланган.

Ҳар бир ғилоф жамланмасида унинг учун алюминий кейс ҳам мавжуд бўлиб, у ҳимояловчи эмас, балки намойиш этувчи функцияни бажаради. Компания фикрича, ALTER EGO эгалари ишлатмаётган пайти бу кейсни кўзга кўринарли ерга қўйиб қўйишлари мумкин.

Энг арзон ALTER EGO Titanium ғилофи 1458 доллар туради; у iPhone X ҳамда iPhone XS моделларига мўлжалланган. iPhone XS Max ғилофи эса янада қиммат – унинг учун 1705 доллар тўлашга тўғри келади.

ЎҚИНГ: «Хитойча Apple» ҳам ҳақиқий iPhone’лар нархларидаги ўз XR, XS ва XS Max’ларини савдога чиқарди!

Ғилофларнинг энг қиммати эса ALTER EGO Aurora бўлиб, iPhone XS ҳамда iPhone XS Max учун тегишлича 2765 ва 3012 доллардан сотувга қўйилган. «Арзон» титан версиясидан фарқи – улар ноодатий градиент тусда товланади.

Дарвоқе, Gray компанияси қўшимча 36 доллар эвазига ушбу қиммат ғилофлар юзасига исталган гравировкани тушириб беради.

«Бойларбоп» аксессуарлар учун аллақачон олдиндан буюртма қабул қилинмоқда. Харидорларга улар 2018 йилнинг декабридан етказиб берила бошлайди.

Эслатиб ўтамиз: гарчи бундай премиал бўлмаса-да, турли яхши аксессуарлар ва смартфонларни Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’даги барча iPhone’лар нархлари – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади! (2018 йил 10 сентябрь)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!