Эски моделлардаги 14 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига барқарор MIUI 12 кела бошлади

  •   DiMaX
  •  3382
  •  08.09.2020 12:43

Эски моделлардаги 14 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига барқарор MIUI 12 кела бошлади

«Хитойча Apple» ўзининг мобил қурилмаларига барқарор MIUI 12 базасидаги прошивкаларни тарқатишнинг иккинчи тўлқинини бошлади. Буни бугун – 8 сентябрь куни MIUI график қобиғи дастурчилари жамоаси Weibo тармоғида расман эълон қилди.

ЎҚИНГ: Redmi ўнинчи авлод энг арзон смартфонини бирйўла MIUI 12 билан чиқарди!

Компния биринчи тўлқинда Xiaomi Mi 10 Pro, Xiaomi Mi 10 Youth Edition, Xiaomi Mi 9 Pro 5G, Xiaomi Mi 9 Prime Transparent Edition, Xiaomi Mi 9, Redmi K30 Pro Zoom Edition, Redmi K30 Pro, Redmi K30 5G, Redmi K30, Redmi K20 Pro Prime Edition, Redmi K20 Pro ҳамда Redmi K20 K20 Pro смартфонларига MIUI 12 апдейтини тарқатган эди.

Иккинчи тўлқинда эса нисбатан олдин тақдим этилган қуйидаги русумларга мансуб қурилмалар MIUI 12 асосидаги барқарор прошивкага эга бўляпти:

  1. Xiaomi Mi 8;
  2. Xiaomi Mi 8 Fingerprint Edition;
  3. Xiaomi Mi 8 Transparent Discovery;
  4. Xiaomi Mi Mix 3;
  5. Xiaomi Mi 9 SE;
  6. Xiaomi Mi Mix 2S;
  7. Xiaomi Mi CC9 Pro;
  8. Xiaomi Mi CC9;
  9. Xiaomi Mi CC9 Meitu Edition;
  10. Redmi Note 8 Pro;
  11. Redmi Note 7;
  12. Redmi Note 7 Pro;
  13. Redmi 10X;
  14. Redmi 10X Pro.

Одатдагидек, дастлаб хитойча версиядаги смартфонларга MIUI 12 асосидаги прошивкалар тарқатилади, глобал версияли қурилмаларга эса бу апдейт кейинроқ кела бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Redmi’нинг оммабоп смартфонига MIUI 12 муаммолар олиб келди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!