Эски русумдаги айфонни атиги 2 долларга iPhone 12’га «айлантириш» йўли топилди!

  •   DiMaX
  •  1750
  •  13.04.2021 09:53

Эски русумдаги айфонни атиги 2 долларга iPhone 12’га «айлантириш» йўли топилди!

Apple’нинг ўн иккинчи авлод айфонлари зўр чиққан, аммо уларни ҳар кимнинг ҳам чўнтаги кўтаравермайди-да. Тиниб-тинчимаган хитойликлар эса эски русумлардаги айфонларнинг орқа панелини худди iPhone 12 каби кўринишга келтириш йўлини топишди.

ЎҚИНГ: Galaxy S21 vs iPhone 12: қайси смартфонлар тезроқ арзонлашмоқда?

Бунинг учун iPhone XR, iPhone X ва iPhone XS смартфонларининг орқа панелига ёпиштириладиган махсус наклейкалар чиққан. Уларнинг энг оддийсини бор-йўғи икки долларга олиш мумкин ва у айфон камера блогини «янгилаш»гагина ярайди.

Лекин эскироқ русумдаги айфони iPhone 12 моделига жуда ўхшаш бўлишини истаганлар учун бир неча ўнлаб доллар нархида махсус аксессуарлар жамланмалари ҳам бор. Улар таркибига корпус атрофини қоплаб олувчи текис рамка ҳам киради.

Бу каби аксессуарларни ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашларига кўра, мазкур усулда iPhone 12’га «айлантирилган» смартфонни бир қарашда ёки ушлаб кўрганда унинг оригиналидан фарқлаб бўлмайди. Бунинг устига, уларнинг материали ҳам бирмунча мустаҳкам бўлиб, ҳадеганда тирналмайди.

Яқинда биз iPhone эгаларини Android’га ўтишга мажбур қилаётган Хитой флагманлари ҳақида маълумот берган эдик. Шунингдек, айфон эгаларини Android-смартфонга ўтишга ундаётган учта асосий сабаб ҳам сиз учун қизиқ бўлса керак.

ЎҚИНГ: Қойилмисиз: ҳар қандай iPhone’ни энди Galaxy’га «айлантириш» мумкин!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.