Эски версиядаги Windows 10 эгалари дарҳол дастурий таьминотни янгилашлари керак

Эски версиядаги Windows 10 эгалари дарҳол дастурий таьминотни янгилашлари керак

Microsoft ўзининг Windows 10 операцион тизими 20H2 версияси учун қўллаб-қувватлашни 2022 йил 10 май кунида тўхтатиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Бу қуйидаги версияларни ўз ичига олади: 

Windows 10 Home, version 20H2

Windows 10 Pro, version 20H2

Windows 10 Pro Education, version 20H2

Windows 10 Pro for Workstations, version 20H2 

Шуни айтиш керакки, Windows 10 Enterprise, Education вa IoT Enterprise нашрларининг 20H2 версиясидан фойдаланадиганлар учун қўллаб-қувватлаш 2023 йил 9 майидан бошлаб тўхтатилади. 

Агар Windows операцион тизимингизни 21H1 ёки ундан юқорисига янгиламасангиз, сиз 10 майдан бошлаб хавфсизлик, функциялар ва бошқа янгиланишларини қабул қилмайсиз. 

Windows 10 операцион тизимини янгилаш учун Созламалар дастурига кириб, Янгиланиш & Хавфсизлик бўлимига ўтишингиз керак. Қайси версиядан фойдаланаётганингизни эса Созламалар дастуридаги Тизим бўлимидан топишингиз мумкин. 

ЎҚИНГ: YouTube NFT орқали монетизация қилиш ва метаоламга киришни режалаштирмоқда 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!