Етакчи веб-браузерларнинг янги версияси интернетни бузиб қўйиши мумкин

Етакчи веб-браузерларнинг янги версияси интернетни бузиб қўйиши мумкин

Chrome ва Firefox браузерлари ўзининг 100 версиясига янгиланиш арафасида турибди, лекин бу веб-дастурчилар учун яхшигина муаммо бўлиши аниқланди.

Гап шундаки, фойдаланувчи бирон сайтга кирмоқчи бўлганида веб-браузер сайтга фойдаланувчи-агенти номли қаторни юборади ва у ўз ичига фойдаланувчи қайси қурилма туридан, қайси операцион тизимда, қайси веб-браузерда ва веб-браузер версиясида каби маълумотларни ўз ичига олган бўлади.

Веб-браузерларнинг версиялари уч хонали сон яъни 100 га ўтиши сабаб, кўплаб сайтларнинг веб-серверлари 100 сонини хатолик билан 10 га ўзгартириб қўйиши ва бу сайт томонидан фойдаланувчи 10 версиядаги браузердан фойдаланяпти дея ўқилиши мумкин. Бу эса фойдаланувчини "браузер версияси қўллаб-қувватланмайди" дея сайтга киришини тақиқлаб қўяди. 

Муаммога аниқ бир ечим топилмаган, чунки турли браузерлар фойдаланувчи-агент қатори учун турли форматларга эга. Лекин браузерлар дастурчилари захира режасига эгалар. Агар янги версия чиққунича ечим топилмаса иккала браузерлар ҳам фойдаланувчи-агенти қаторини 99 версияда музлатиб қўйишади. 

Google Chrome'нинг 100 версияси 29 мартда, Mozilla Firefox браузерининг 100 версияси эса 3 майда чиқарилиши кутилмоқда. Иккала компаниялар ҳам барча сайт администраторларини огоҳлантиришмоқда ва сайтларини 100 версияга тест қилишни айтишмоқда, бироқ ҳамма ҳам янги версияга тайёр эмас. 

ЎҚИНГ: Google ўзининг бош саҳифасига ўзгартириш киритмоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!