Etlgr – электрон почта вазифасини бажарaдиган Telegram-бот

Etlgr – электрон почта вазифасини бажарaдиган Telegram-бот

Россияда Евгений Хашин бошчилигидаги дастурчилар жамоаси Telegram мессенжерида электрон почта вазифасини бажарадиган ботни яратишди. Бу ҳақда стартапларни ёритадиган vc.ru сайти хабар бермоқда.

“PaaS-сервисимиз ишини намойиш қилиш мақсадида биз турли демо-маҳсулотларни ишлаб чиқмоқдамиз. Улардан бири Telegram Email Bot Etlgr”, – дейди стартап муаллифи.

Ушбу ботдан айни вақтда кўпчилик фойдаланмоқда. Сабаби email-клиентларнинг ҳаммаси ҳам реал вақтда ишламайди (чунки улар электрон почта серверини пинглаши талаб этилади).

Сўнгги бир ой давомида бот томонидан етказилган электрон хабарлар сони 16 мингтани ташкил қилмоқда. Муаллифларнинг фикрича, бот шунчаки Telegram орқали электрон хабарларни олиш ва юборишга хизмат қилади. Аммо ҳозирча у мавжуд email-клиентларнинг ўрнини босолмайди. Бот хабарларни тезда етказишда жуда самарали.

de53778047d5aa

Ботни фаоллаштирганингиздан кейин у сизга электрон почта манзили учун ишлатиладиган логин киритишни таклиф қилади. Агар истасангиз, ботнинг ўзи тасодифий логин ёрдамида почтангизни рўйхатдан ўтказади. Шундан кейин худди электрон почтадаги каби хабарларни юбориш мумкин бўлади. Буларнинг барчаси кўз очиб юмгунча бажарилади. Ботдаги менюда рўйхатдан ўтказилган электрон почта манзилларини кўриб чиқиш, уларни ўчириш, электрон хабар юбориш имкониятлари мавжуд. Бот менюси ҳозирча фақат рус ва инглиз тилларида ишлайди.

Келажакда ботдаги хабарга файлларни бириктириш имконияти ҳам қўшилса, ботнинг самарадорлиги яна ошган бўларди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!