Етти ойдан буён етакчиликни қўлдан бермаётган смартфон!

  •   DiMaX
  •  1326
  •  02.05.2020 13:00

Етти ойдан буён етакчиликни қўлдан бермаётган смартфон!

Counterpoint Research таҳлил компанияси жорий йилнинг биринчи чораги бўйича Хитой смартфон бозори ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, «Осмон ости салтанати»да бир йилда телефонлар савдоси 22 фоизга тушиб кетган.

ЎҚИНГ: Энг зўр процессорли энг арзон 5G-флагман мутлақ рекорд ўрнатди!

Хусусан, жорий йилнинг февраль ойиида смартфонлар жуда кам сотилган – ўтган йилнинг шу ойдаги кўрсаткичларга нисбатан 35 фоизга пасайиш!

Шунга қарамасдан, 2020 йил 1-чорагида iPhone’лар савдоси атиги 1 фоизгагина пасайган. Ушбу даврда Хитой смартфон бозорида биринчи бешта ўринни Huawei, Apple, Vivo, Oppo ҳамда Xiaomi банд этган.

Таъкидлаш керакки, Huawei смартфонларининг сотилиши бир йилда 6 фоизга ошган. Компаниянинг бу бозордаги улуши ҳам ўсиб, 39 фоизга етган.

ЎҚИНГ: Апрелда чиққан Android-смартфонлардан қайсилари энг зўр? (Master Lu рейтинги)

Энг қизиқ маълумот эса муайян моделлардаги смартфонлар савдосига тегишли. Хитой бозорида ўтган чоракда энг кўп сотилган телефон бирор миллий маҳсулот бўлмасдан, iPhone 11 экан!

Мазкур айфон нақ етти ойдан бери Хитойда энг кўп сотилган смартфонлар рейтингида биринчи ўриндан тушмасдан келаётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтсак арзийди.

Куни кеча купертинолик корпорация раҳбари iPhone SE 2020 моделининг исталган Android-смартфондан асосий афзаллигини маълум қилган. Аммо унинг бозордаги реал муваффақиятларини ҳали кейинги ойларда кўрамиз.

ЎҚИНГ: iPhone SE (2020), iPhone SE, iPhone 11, iPhone XR ва iPhone 8'ларни битта жойда таққослаймиз