Етти соатда йиғиладиган мобил уй

Етти соатда йиғиладиган мобил уй

Эстониянинг Kodasema компанияси 7 соат ичида йиғилиб, ўрнатиладиган темир-бетон конструкцияли уй устида ишламоқда. Бундан ташқари, йиғилган уйни осонлик билан бир жойдан бошқа кўчириш ҳам мумкин. Бу ҳақда New Atlas ресурси маълумот берган.

koda-kodasema-22

Гарчи мобил уй сотувга чиқарилмаган бўлса-да, унинг нархи 100 000 евро атрофида бўлиши маълум этилган.

koda-kodasema-27

Уй сиғими 9 кубометрдан  иборат. Уйни ўрнатиш учун махсус асос (пойдевор) талаб этилмайди. Уни исталган қаттиқ жисм устига жойласа бўлади. Мобил уй жами 30,3 кватрат метрли майдонга эга. Майдоннинг асосий қисмини иккинчи қаватдаги меҳмонхона эгаллаган. Пастки бўлимда ошхона, ҳаммом ва ётоқхона жойлашган.

koda-kodasema-20

Уй деворлари иситиш ва совутиш тизимлари билан таъминланган. Фирма келгусида синф хонаси, кафе ва офислар учун мана шундай мобил биноларни ишлаб чиқаришни ҳам режалаштирган. Мобиль уй кейинги йилда сотувга чиқарилади.

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!