Етти яшар болакай iOS 12 тизимли iPhone’ни лақиллатди!

  •   DiMaX
  •  1467
  •  27.09.2018 15:36

Етти яшар болакай iOS 12 тизимли iPhone’ни лақиллатди!

Жорий йилнинг 17 сентябрида Apple корпорацияси ўз мобил қурилмалари учун янги талқиндаги – iOS 12 операцион тизимини фойдаланишга топширди. Ушбу апдейт «ҳаво орқали» келмаса, қурилмани қандай янгилаш мумкинлиги ҳақида ҳам ёзганмиз.

ЎҚИНГ: iPhone, iPad ёки iPod’га янги – iOS 12 ўзи келмаса, прошивкани юклаб олиб янгилаш учун тайёр ҳаволалар бор!

iOS 12 тизимига қўшилган янгиликлардан бири – «Экран вақти» бўлими ва унга тегишли созламалардир. Улар смартфон ёки планшет билан жуда узоқ вақт банд бўлиб қолишнинг олдини олади. Масалан, белгиланган вақт тугаганидан кейин фақат рухсат этилган иловаларгина қолади, бошқалари эса ота-оналар пароли орқали қулфланади.

Лекин Reddit ресурсидаги PropellerGuy никли фойдаланувчининг хабар қилишича, унинг етти ёшли ўғли ана шу чекловни «алдаб» ўта олган. У iOS 12 тизимининг янги имкониятларини синаб кўриш мақсадида, ўғлининг айфонидаги ўйинга вақт бўйича чеклов қўйган. Аммо бир неча кун ўтгач, болакай смартфонда белгиланганидан кўра кўпроқ вақт ўйнай бошлаганини пайқаган. Буни қандай уддалаганини билолмай юрганида, ўғли ўзи айтиб берган.

Болакай бунинг «хакерча» йўлини топганини айтган. Яъни, лимит бўйича белгиланган вақт тугаганида у ўша ўйинни смартфондан ўчириб ташлаган ва иловалар дўконидан бошқатдан олиб ўрнатган. Шунда iOS 12 ҳисоблагичи вақт бўйича саноқни бошқатдан бошлар экан.

Хуллас, шунақа гаплар...

ЎҚИНГ: Ўн яшар бола iPhone X ҳимоясини буза олди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.