Эван Блэсс Samsung Galaxy Note 8'нинг расмий суратини эълон қилди

Эван Блэсс Samsung Galaxy Note 8'нинг расмий суратини эълон қилди

Samsung Galaxy Note 8 смартфони расман 23 августда тақдим қилиниши маълум бўлган. Бироқ, ҳозиргача унинг дизайни ва ташқи кўриниши сир сақлаб келинаётган эди. Таниқли инсайдер Эван Блэсс (@evleaks) Samsung Galaxy Note 8'нинг илк расмий суратларини эълон қилди.

Аввалига Эван Блэсс Galaxy Note 8'нинг Midnight Black талқинида ишланган тим қора рангли корпусдаги смартфоннинг олд панелини эълон қилди. Орадан бир соат ўтиб эълон қилинган навбатдаги суратда Galaxy Note 8 фаблетининг барча томонлари акс этган. Шунингдек, бу суратда қадоқдан ўрин оладиган S-Pen пероси ҳам мавжуд.

Кўриниб турибдики, Samsung Galaxy Note 8 дизайн ечимига кўра, Samsung Galaxy S8'ни эслатиб юборади ва нозик ромли Infinity Display экранига эга бўлади. Шунингдек, суратдаги фаблетда ромлар янада юпқа ва фаблетнинг бурчаклари ва қирралари янада қайрилма. Орқа панелдаги бош камера датчиклари, оралиқ-масофа датчиги ва кўз пардаси сканери жойлашувига кўра, Galaxy S8'ники билан бир хил.

Ҳозиргача маълум хабарларга кўра, Samsung Galaxy Note 8 экрани "аждодлари"га нисбатан йирик бўлиб — диагонали 6,3 дюймли дисплей билан таъминланади. Galaxy S8 каби, янги гаджет учун Infinity Display экран дизайни танланади ва унинг томонлар нисбати ҳам 18.5:9 ҳажмли, Super AMOLED матрицали экраннинг пикселлар сиғими Quad HD+ (2960 x 1440 белги) бўлади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!