EVO 5та шаҳарда 4G LTE TDD технологиясини йўлга қўйди

EVO 5та шаҳарда 4G LTE TDD технологиясини йўлга қўйди

Ўзбекистон ахборот коммуникацион технологиялари бозорида EVO маркаси билан танилган Super iMax Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Қўқон шаҳарларида юқори тезликка эга 4G LTE TDD технологиясини ишга туширди, Андижонда ҳам яқинда ишга туширишни режалаштирилган, деб хабар беради компания сайти.

Янги 4G LTE TDD технологияси аввалги WiMax ўрнига жорий этилди. EVO 4G LTE TDD тармоғида интернет тезлиги бошқа провайдерларникига қараганда сезиларли даражада ошади ва 100 Мб/сга етади. Бу катта ҳажмдаги маълумот билан ишловчиларга тез ва самарали ишлаш имконини беради.

Ҳозирга қадар фақат Тошкент шаҳрида 4G LTE TDD технологияси мавжуд эди. Пойтахтнинг 97,4 фоиз қисмига бу хизмат етиб борган.

Лойиҳа Кореянинг KT Corporation компанияси кўмагида амалга оширилди. KT Corporation бунга 10 млн доллар инвестиция ажратди.

Ўзбекистон МДҲда биринчилардан бўлиб LTE TDD технллогиясини амалга қўллади. Келажакда ахборот коммуникацион технологиялар бизнеси ривожланишига бу туртки бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!