Евроиттифоқ режаси: смартфонлар ягона портда қувват олиши керак

  •   Saroy
  •  925
  •  09.08.2018 09:58

Евроиттифоқ режаси: смартфонлар ягона портда қувват олиши керак

ЕИ мувофиқлаштириш органи мобил қурилмаларни қувватлантиришни ягона портга ўтказиш ҳақида жиддий ўйламоқда. Бу ҳақда ўтган душанба куни Reuters агентлиги маълум қилган.

«Ушбу режа амалга ошмаса (ягона порт назарда тутиляпти) Еврокомиссия бошқа самарали чорани кўради», — дейди мазкур орган вакилларидан бири.

Агентлик маълумотларига кўра, Еврокомиссия мана ўн йилдирки, мазкур чорани қабул қилишга чақириб келади. Босим ўтказилавергач, 2009 йили 14 та компания жумладан,  Apple, Samsung, Huawei ва Nokia янги моделдаги қурилмалар учун ягона зарядлаш қурилмасини жорий қилиш ҳақида келишув ҳужжатини имзолаганди. Аммо айрим компаниялар кейинчалик мазкур келишувдан чиқди, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ:Google Еврокомиссия жаримаси туфайли Android’ни пуллик қилмоқчи

Ягона тоифадаги зарядлаш қурилмасига ўтиш фойдаланувчиларга қулайлик яратади, қолаверса электрон чиқиндилар ҳажмини ҳам камайтиради. Хабарда таъкидланишича, IPhone ва Android фойдаланувчилари анчадан буён гаджетлари учун турли зарядлаш қурилмасини ишлатишидан шикоят қилиб келади.

ЎҚИНГ:Ҳаммасига ОС Android сабаб: Еврокомиссия Google’га 5 миллиард доллар жарима солди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!