Еврокомиссия: «Смартфонингиздан бу учта иловани тезда ўчириб ташланг!»

  •   DiMaX
  •  3170
  •  28.02.2020 13:37

Еврокомиссия: «Смартфонингиздан бу учта иловани тезда ўчириб ташланг!»

Ёдингизда бўлса керак – БМТ раҳбарияти ўз ходимларига иш бўйича мулоқотлар ҳамда муҳим хабарлашувлар учун WhatsApp иловасининг хавфидан огоҳлантирган эди. Энди эса Европа Комиссияси ҳам амалдорларга айрим иловалардан фойдаланмасликни тавсия этди.

ЎҚИНГ: Смартфонингиздаги 19 та хавфли илова: Facebook, Messenger, Shareit...

Яқинда хизматга алоқадор маълумотларининг интернетега сизиб чиқиб кетганидан сўнг, Еврокомиссия амалдорлар учун янги тавсияларни эълон қилган. Мазкур халқаро ташкилотнинг мутахассислари тахминига кўра, маълумотларнинг сизиб чиқиши амалдорлар ишлатаётган оммабоп иловалардан бири орқали юз берган.

Шу боисдан ҳам Еврокомиссия ўз ходимларига WhatsApp, iMessage ҳамда Facebook Messenger иловаларини ишлатмаслик, иложи бўлса уларни смартфонларидан умуман ўчириб юборишни тавсия этган. Мазкур идоранинг таъкидлашича, санаб ўтилган сервислар хавфсиз эмас.

Еврокомиссия буларнинг ўрнига мустаҳкам ҳимояланган бошқа мессенжер – Signal иловасини ишлатиш мумкинлигини айтган. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш мумкинки, АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден ҳам Signal иловасини энг хавфсиз мессенжер, дея эътироф этган эди.

Аввалроқ Telegram асосчиси Павел Дуров ҳам WhatsApp ҳеч қачон хавфсиз бўла олмаслигини айтган ва сабабини тушунтирган. Бундан ташқари, у яна бир йирик сервис ҳақида жиддий баёнот билан чиқиш қилган...

ЎҚИНГ: Ушбу 17 та иловани смартфонингиздан ҳозироқ ўчиришингиз керак!