Европа давлатлари вазирлари Meta'нинг таҳдидига жавоб қайтаришди!

Европа давлатлари вазирлари Meta'нинг таҳдидига жавоб қайтаришди!

Meta компанияси ўз ижтимоий тармоқларини Европа давлатларида блоклашини айтди. Германия ва Франсия вазирлари эса "Уларсиз ҳам уддалаймиз" демоқда. 

Гап шундаки, Meta'нинг асосий даромади бошқа компанияларнинг рекламаларини Facebook ва Instagram платформаларида чиқариб бериш орқали келади. Бунда компания фойдаланувчилар маълумотларидан фойдаланади ва барча маълумотлар АҚШ'даги серверларга юборилади.

Европа Иттифоқи эса ўз фуқаролари маълумотларини океан бўйлаб Қўшма Штатларга узатилишини хоҳламайди, аниқроғи 2020 йилда Европа суди ўз фуқаролари маълумотларини Америкада хавфсиз бўлмайди дея қарор қилган ва маълумотлар алмашинувини чеклаб қўйган. 

Шундай қилиб, Meta компанияси ўтган пайшанба кунги йиллик ҳисоботида агар Европа Иттифоқи фойдаланувчилар маълумотларини улашишга тўсқинлик қиладиган бўлса у ўзининг энг машҳур иккита хизмати, Facebook ва Instagram'ни Европа давлатларида фойдаланишдан тўхтатиши мумкинлигини  маълум қилди. 

Кеча, душанба куни эса Германия Иқтисодиёт вазири Роберт Хабек Парижда Франция молия вазири Бруно Ле Маире билан бўлиб ўтган тадбирда "Хакерлар ҳужумига учраганимдан сўнг Facebook ва Twitter'сиз 4 йил давомида яшадим ва ҳаёт жуда ажойиб эди" деди. "Мен Facebook'сиз ҳаёт жуда яхши эканлигини ва Facebook'сиз жуда яхши яшашимизни тасдиқлайман", - дея қўшимча қилди Ле Маире. 

Жуфтлик Meta'нинг таҳдидига жавоб қайтаришди ва Европа Иттифоқи катта иқтисодий кучга эга бозор эканлигини таъкидлаб, биргалашиб ҳаракат қилишни ҳам таклиф қилишди. 

ЎҚИНГ: Microsoft Windows 11'да сирли функцияларни синаётгани фош бўлди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!