Европада энг харидоргир электромобил – Tesla эмас...

  •   DiMaX
  •  1027
  •  15.12.2020 11:51

Европада энг харидоргир электромобил – Tesla эмас...

Яқиндагина эълон қилинган рейтингга кўра, энг машҳур электромобилсоз – Tesla компаниясининг Model 3 электрокари дунё бўйича энг кўп сотилган. Лекин умуман электромобилсозлар орасида немисларнинг бир компанияси рақибига етай деб қолган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда Bentley электромобиллари ишлаб чиқарилиши мумкин

Лекин Европа бозорида энг харидоргир электромобил французларнинг етакчи машинасоз маҳсулоти бўлмиш Renault Zoe экан. Бу  ҳақда Renault Groupe ўзининг 2020 йил мобайнида Европадаги сотувлари ҳақидаги ҳисоботида маълум қилди.

Унга кўра, компаниянинг энг оммабоп электромобили Renault Zoe (учинчи авлод модели) бўлган. Якунига етаётган йил мобайнида шу машинадан 84 000 донадан ошиқ сотилган. Бундан ташқари, айни модел Европадаги энг кўп сотилган йўловчи автомобили номини ҳам олган.

Renault Zoe электрокари, компания пресс-релизига кўра, Германия, Франция, Италия, Испания ва Португалияда бестселлер бўлган. 2012 йилдаги намойишидан буён эса Renault Groupe мазкур моделдаги машинасини Европанинг ўзида 268 000 донадан зиёд сотишга эришган.

Тижорат сегментидаги электромобиллар (LCV) масаласига келсак, бу борада Renault Kangoo Z.E. модели етакчи – 2020 йил давомида ундан 8 498 дона сотишган.

Учинчи авлод Renault Zoe электромобили 2019 йили тақдим этилган бўлиб, янгиланган дизайнга, 52 кВт/соатлик аккумуляторга эга, шунингдек битта қувватда 390 км.гача юра  олади. Европада унинг нархи 23 000 евродан бошланади.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда атиги 12 минг сўмлик ток билан 300 км юрадиган электромобил синалмоқда (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.