Европаликлар энг кўп қайси брендлар смартфонларини олишяпти?

  •   DiMaX
  •  1148
  •  01.05.2021 10:57

Европаликлар энг кўп қайси брендлар смартфонларини олишяпти?

Counterpoint Research тадқиқот фирмаси жорий йилнинг биринчи чораги давомида Европа смартфон бозори ҳақида ҳисобот эълон қилди. Унга кўра, кўплаб йирик компаниялар олдинги йилдаги ҳолатга нисбатан ўсиш ҳолатини намоён этган.

ЎҚИНГ: Samsung ўйиндан чиққан йўналишда унинг ёрдами билан Xiaomi биринчи бўлади!

Йилнинг илк кварталида Европада энг оммабоп смартфонсоз Samsung бўлган. Ушбу бозорнинг 32 фоизини эгаллаган кореялик техногигант 2020 йилнинг 1-чорагига нисбатан 13 фоизга кўп смартфон сотган.

Apple ҳиссасига эса мазкур бозорнинг 28% қисми тўғри келган, айфон савдоси ўтган йилнинг мос даврига нимбатан 31 фоизга ошгани аҳамиятли. Бозорда 18 фоизлик улуш билан кучли учликни якунлаб берган Xiaomi’нинг савдолари эса нақ 73 фоизга ўсган.

Кўриб турганингиздек, тўртинчи поғонадаги Oppo, гарчи бозорнинг 6 фоизини эгаллаган бўлса-да, ўтган йилнинг биринчи чорагидагига нисбатан 94 фоизга кўп смартфон сотган. Униси ҳам ҳолва: Realme бренди Европа бозорида атиги 2 фоизлик ҳиссаси билан еттинчи ўринда бўлса-да, смартфон савдоларини ўтган йилнинг мос даврига нисбатан энг кўп – нақ 183 фоизга ўстира олган!

Huawei’нинг савдоси 77 фоизга пасайиб кетган – 2 фоизлик улуш билан бешинчи ўрин. Яқинда ундан алоҳида компания бўлиб ажралиб чиққан Honor ҳам 74 фоизлик пасайиш қайд этган. OnePlus эса ўтган йилнинг биринчи кварталида сотганидан кўра 85 фоизга кўп смартфон сотишга эришган.

ЎҚИНГ: Оммабоп смартфонлар топ ўнталиги (16-ҳафта)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!