«Евровидение–2019» ҳали тугамай туриб, Google аллақачон унинг ғолибларини башорат қилди

  •   DiMaX
  •  360
  •  18.05.2019 11:17

«Евровидение–2019» ҳали тугамай туриб, Google аллақачон унинг ғолибларини башорат қилди

Дунёдаги энг йирик ва машҳур тадбирлардан бўлмиш «Евровидение»нинг саноқ бўйича олтмиш тўртинчиси бугун – 18 май куни кечқурун якунига етади. Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида бўлиб ўтаётган мазкур танлов ғолибларини Google аллақачон башорат асосида эълон қилди.

ЎҚИНГ: Дунёнинг энг бой одами компанияси банкрот бўлишини башорат қилди

«Евровидение–2019»нинг Google эълон қилган тахминий натижаси дунё бўйича қидирувларга асосланган. Яъни, танлов иштирокчиларининг номларини кишилар интернетда қанчалик кўп излаётганига қараб ғолиблар рўйхати тузилган.

Бу ёндашув асоссиз эмас, зеро, танлов иштирокчиларига баллар беришда ҳакамлар ҳайъатининг фикри ҳамда томошабинлар берган овозлар тенг миқдорда инобатга олинади. Шундай экан, бирор хонанданинг интернетдаги машҳурлиги, кўп қидирилаётгани унинг «Евровидение»даги рейтинги ҳам ошишига олиб келади.

ЎҚИНГ: Google’га Ўзбекистонлик дастурчи керак эмас, унга ошпаз керак!

Шундай қилиб, Google’га кўра, «Евровидение–2019» ғолиблари рўйхати қуйидагича бўлади:

  1. Франция
  2. Исландия
  3. Россия
  4. Голландия
  5. Беларусь
  6. Кипр
  7. Швейцария
  8. Италия
  9. Сан-Марино
  10. Сербия

Google башорати қанчалик тўғри чиқишини билишни истасангиз, мана бу ҳавола орқали «Евровидение»нинг расмий сайтини инглиз тилида, мана бу ерда эса у ҳақидаги хабарларни рус тилида кузатиб боришингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Руҳият ва реаллик чегараси: кароматли туш кўриш сабаблари аниқланди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!