Exynos 1080 анонси берилди ва у аллақачон Snapdragon 865+’ни ҳам енгиб, AnTuTu’да рекорд ўрнатди!

  •   DiMaX
  •  822
  •  09.10.2020 15:02

Exynos 1080 анонси берилди ва у аллақачон Snapdragon 865+’ни ҳам енгиб, AnTuTu’да рекорд ўрнатди!

Samsung бугун – 9 октябрь куни ўзининг янги флагман процессори – Exynos 1080 моделини (кутилганидек Exynos 1000 эмас) эълон қилди. Унинг хусусиятлари ҳақида интервью давомида компаниянинг тадқиқотлар ва ишланмалар бўлими катта муҳандиси – доктор Имао Кай (Yimao Cai) сўзлаб берди.

ЎҚИНГ: Qualcomm келажак флагманларининг процессори тақдимотини эълон қилди

Exynos 1080 платформаси 5 нанометрлик технологик жараённи қўллаган ҳолда ишланган бўлиб, унинг жамланмасига Cortex-A78 ядролари, шунингдек Mali-G78 график тезлатгичи кирган. Қизиғи – ушбу процессор Samsung смартфонларидан ҳам олдин Vivo X60 флагманида бозорга чиқади.

Vivo X50 Pro

Интервью давомида доктор Имао Кай яна шуни қўшимча қилдики, Exynos 1080 чипсетининг оммабоп AnTuTu бенчмаркидаги тест натижаси аллақачон 650 000 баллдан ошади. Оптимизациядан кейин эса бу процессор янада юқори кўрсаткич қайд этади.

AnTuTu’нинг августдаги энг кучли флагманлар рейтингига қарасак, унинг лидери – Asus компанияси тақдим этган энг зўр ўйинбоп смартфон – ROG Phone 3 модели 615 289 балл олган. Яъни, ҳозирнинг ўзида ҳам Exynos 1080 натижаси Qualcomm Snapdragon 865+ ҳамда Snapdragon 865 процессорли барча смартфонлар кўрсаткичларидан юқори бўлиб турибди.

Айтиш керакки, яқиндагина бошқа бир – Geekbench бенчмаркида тезкорлик бўйича янги қирол пайдо бўлган. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Realme’нинг ҳамёнбоп смартфони AnTuTu’да ҳатто Galaxy S20 Ultra ва Galaxy S20+ флагманларини «ер тишлатди»!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.