Exynos 2100 чипли Galaxy S21 Ultra: тўртта флагманга қарши илк автономлик тести!

  •   DiMaX
  •  1296
  •  21.01.2021 11:06

Exynos 2100 чипли Galaxy S21 Ultra: тўртта флагманга қарши илк автономлик тести!

Samsung компанияси Galaxy S21 туркуми смартфонларининг глобал бозорга мўлжалланган вариантларида ўзининг Exynos 2100 процессорини ўрнатган. Жанубий Корея, Хитой ва АҚШда сотиладиган вариантлари эса Snapdragon 888 чипсетида ишлайди.

ЎҚИНГ: Мобил процессорлар бозорида энди Qualcomm лидер эмас!

Америкалик чипсознинг маҳсулотлари анча зўр бўлса-да, Exynos 2100 ҳам унинг флагман процессоридан қолишмас экан. Хусусан, унинг базасидаги Galaxy S21 Ultra смартфонини синаб кўрганлар уни яхши баҳолашмоқда.

TechDroider канали Samsung’нинг ўз чипсети базасидаги Galaxy S21 Ultra смартфонининг автономлигини бир нечта флагманлар билан таққослаб кўрди ва тест натижаларини эълон қилди. Тажрибада ундан ташқари яна Xiaomi Mi 11, iPhone 12 Pro Max, OnePlus 8 Pro ҳамда Galaxy S20 Ultra флагманлари қатнашган. Бунда купертиноликларнинг вакилидан ташқари барчасининг экрани Full HD+ форматида 120 герцлик частотага созланган бўлган.

Видеодан кўриш мумкинки, Samsung’нинг янги флагмани автономлик тестида фақатгина iPhone 12 Pro Max моделига енгилган. Батареясининг узоқ муддатга етиши бўйича Galaxy S20 Ultra ушбу бешликнинг энг охиридан ўрин олган.

Аниқроқ кўрсаткичларга келадиган бўлсак, жанубий кореяликларнинг бултурги флагмани аккумуляторнинг битта тўла қуввати билан 7 соату 33 дақиқа ишлай олган. Galaxy S21 Ultra моделида эса бу кўрсаткич 13,5 фоизга юқори – 8 соату 34 дақиқани ташкил этган.

ЎҚИНГ: Қуввати энг узоқ вақтга етувчи 15 смартфон билан танишинг

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!