Exynos 2100 процессорли Galaxy S21+ ҳамда S21 Ultra флагманларини Geekbench’да таққослаб кўрсатишди!

  •   DiMaX
  •  892
  •  16.12.2020 11:41

Exynos 2100 процессорли Galaxy S21+ ҳамда S21 Ultra флагманларини Geekbench’да таққослаб кўрсатишди!

Samsung компанияси Galaxy S21 туркуми смартфонларининг глобал бозорга мўлжалланган вариантларида ўзининг Exynos 2100 процессорини ўрнатади. Жанубий Корея, Хитой ва АҚШда сотиладиган вариантлари эса Snapdragon 888 чипсетида ишлайди.

ЎҚИНГ: Galaxy S21'лар ҳақидаги баъзи маълумотлар тасдиқланди (+видео)

Exynos 2100 чипсетининг расмий тақдимоти арафасида унинг базасида ишловчи Galaxy S21 Plus ҳамда Galaxy S21 Ultra моделларининг самарадорлигини Geekbench сервисида текшириб кўришган. Қуйида ҳар иккаласининг тест натижаларини ва айрим техник жиҳатларини битта жадвалда таққослаб кўриш мумкин:

Кўриб турганингиздек, Galaxy S21 Ultra (SM-G998B) ҳамда Galaxy S21+ (SM-G996B) моделларида процессорнинг тезкорлик кўрсаткичлари ўзаро яқин. Фарқлари шундаки, Galaxy S21+ флагманида график тезлатгич экраннинг 1080p аниқлигида ишлаяпти, Galaxy S21 Ultra бўлса дисплейи 1440р резолюциясида текширилган. Булардан ташқари, икки смартфоннинг тезкор хотира ҳажми ҳам турлича: «плюсли» версияда 8 ГБ бўлса, «ультра» флагманда 12 ГБ.

Дарвоқе, сайтимизда сиз Galaxy S21 смартфонларининг сифатли рендерлари билан танишишингиз, учала модель ҳажмини кўрсатувчи «жонли» сурат билан танишишингиз, учала модель учун чиқарилган расмий видеони кўришингиз, Geekbench синови натижалари билан танишишингиз, смартфонлар нархини билишингиз, флагманларни қулфдан чиқаришнинг кутилмаган усули ҳақида ўқишингиз ва моделлар ҳақидаги барча асосий маълумотлар билан битта саҳифада танишишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy A72 илк суратларда: у кутилганидек эмас экан!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!