Exynos 2200 процессори Snapdragon 895 чипидан устун келди

Exynos 2200 процессори Snapdragon 895 чипидан устун келди

Яқинда Samsung компанияси томонидан ишлаб чиқарилган янги Exynos 2200 чипи 3DMarkʼs Wild Life тестидан ўтди.

ЎҚИНГ: Бенчмаркда янги Samsung процессори iPhone 12 Pro Max’никидан ҳам ўзиб, рекорд ўрнатди!

Натижа аъло даражада бўлиб, чипсет 8134 баллни қайд этган. Шубҳасиз, ушбу чипсет Snapdragon 888 чипидан кучлироқ. Лекин қизиғи шундаки, Exynos 2200 Qualcomm'нинг янги флгаман Snapdragon 895 чипидан ҳам унумдорроқ бўлиши мумкин.

Twitter'даги @TheGalox маълумотига кўра, Exynos 2200 Snapdragon чипидан ҳам ҳисоблаш, ҳам график кўрсаткичларда устун келган биринчи чипсет бўлиши мумкин.

Шунингдек, Exynos 2200'нинг GPU'си Apple А15 Bionic'никидан ҳам яхшироқ ишлаши кутилмоқда. Бироқ CPU борасида Apple ҳамон устунликка эга.

Гарчи манба аниқ бўлса-да, уни қўллаб-қувватловчи ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас. Янги маълумотларнинг тез фурсатда чиқишини эса кутиб қоламиз.

ЎҚИНГ: Snapdragon 895 чипли илк смартфон эълон қилинди ва бу Xiaomi эмас!