FabFocus иловаси эски iPhone’ларга қўш камера функцияларидан фойдаланишга ёрдам беради

FabFocus иловаси эски iPhone’ларга қўш камера функцияларидан фойдаланишга ёрдам беради

Сўнгги вақтларда, асосан, флагман смартфонларга татбиқ этилаётган қўш модулли камералар бир қатор инновацион эффектлардан фойдаланишга имкон беради. Мисол учун, бундай камераларда расмнинг ён томони ёки фонига ажойиб фото эффектларни қўллаш мумкин.

Янги FabFocus иловаси ёрдамида эндиликда нафақат Apple iPhone 7 Plus соҳиблари, балки аввалги версиядаги бир модулли камера билан жиҳозланган эски iPhone фойдаланувчилари ҳам қўш камера фото эффектларидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.  Илова расмдаги юзларни аниқлаш ва фонни хиралаштириш учун сунъий интеллект технологиясини ишлатади. Бундан ташқари, фойдаланувчининг ўзи расм шакли эффектларини танлаши мумкин.

5P3RtHwz0uLEEXL1sDRQz0ntKBTyIyFF

Илова муаллифлари дастур ишини бир нечта расмлар мисолида намойиш қилишди. Ҳозирча илованинг пулли ёки бепул бўлиши ҳақида маълумот берилмаган. FabFocus кейинги ҳафта App Store дўконига юкланади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.