Facebook Android учун Messenger Lite иловасини чиқарди

Facebook Android учун Messenger Lite иловасини чиқарди

Барчага маълумки, Facebook Messenger дунёдаги энг оммабоп мессенжерлардан ҳисобланади. Бироқ мобил алоқа хизмати яхши йўлга қўйилмаган ёки қиммат бўлган регионларда мазкур хизмат ҳар доим ҳам самарали ишламайди. Шуларни ҳисобга олган ҳолда Facebook мазкур мессенжернинг содда ва бир вақтнинг ўзида кам мобил трафик сарфлайдиган Messenger Lite версиясини чиқарди. Ушбу версия интернет тармоғи тезкор бўлмаган шароитларда ҳам ишлай олади.

Facebook берган хабарга кўра, Messeger Lite аввало Кения, Малайзия, Шри Ланка, Тунис ва Венесуэла давлатлари учун ишга туширилади. Сабаби айнан мана шу мамлакатларда Messeger иловасидан фойдаланадиганлар жуда кўпчиликни ташкил қилади. Кейинроқ бошқа регионлар ҳам қамраб олинади.

Янги версиянинг яна бир хусусияти шундаки, у кам тезкор хотира ва кучсиз процессорга эга бўлган, эскироқ,Android версиялари ўрнатилган телефонларда ҳам самарали ишлайди.

Messeger Lite иловасининг iOS версияси қачон чиқарилиши ҳали номаълум. Чунки илова, асосан, арзон ва кучсиз Android қурилмаларга мўлжалланган. iPhone’ларда бундай муаммо бўлиши мумкин эмас.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!