Facebook Aquila интернет дрони лойиҳасини бекор қилди

  •   Saroy
  •  652
  •  28.06.2018 11:11

Facebook Aquila интернет дрони лойиҳасини бекор қилди

Facebook ўзининг Aquila интернет дронини ишлаб чиқаришни мўлжаллаётган эди. Энди эса, мазкур ижтимоий тармоқ асосий эътиборни бутун дунёни тармоққа улаш технологиясига қаратишга қарор қилди, дронни яратиш эса бошқа компанияга топшириладиган бўлди.

2014 йилда ушбу лойиҳага  қўл урилганди. Компания вакилларининг таъкидлашича, ўшанда осмонда учиб юрувчи аппаратни ихтиро қилишга компаниянинг кичик бир гуруҳ олимлари жалб қилинганди. Улар амалга оширган аппаратлар эса Facebook мақсадларига тўғри келмади, бунга  қатор техник ва жўғрофий чекловлар сабаб қилиб кўрсатилди. Қайта-қайта уринишлар, хатолар натижасида мазкур ижтимоий тармоқ мустақил равишда тизимнинг барча асосий элементларини яратди ва маълумотларни миллиметр диапазон тўлқинида  узатиш тезлиги бўйича жаҳон рекордини ҳам ўрнатди. Даставвал бу  13 километрлик масофадаги икки нуқта орасида 20 Гбит/с ни ташкил этди, кейин ушбу натижа 36 Гбит/с гача яхшиланди.

ЎҚИНГ: Дронларни тўхтатиб қолган божхоначилар ҳайратга тушишди

Хўш, Facebook  Aquila лойиҳаси устида ишлашни нега тўхтатди?  Маълумки, ҳозирда шунга ўхшаш дронларни яратишга илғор  аэрокосмик компаниялар қизиқиш билдирмоқда. Улар Facebook учун ҳам бемалол дронларни ишлаб чиқара олади. Жамоа эса бу вақтда диққат-эътиборини интернетни ҳаво орқали тарқатиш технологиясига қаратади, шунингдек бундай тизимларни мувофиқлаштириш бўйича тартиб-қоидаларни ишлаб чиқишда иштирок этади. Шундай қилиб, дронлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи марказ ёпилди, натижада 16 кишининг иш ўрни қисқартирилди.

ЎҚИНГ: Шавкат Мирзиёев дронлар ишлаб чиқаришни жорий этишга чақирди

2017 йилнинг  август ойида Facebook  Airbus билан ҳамкорлик қилиши ҳақида эълон қилганди, бироқ ўшанда компания янги аппарат ишлаб чиқариш борасида ҳеч нарса демаганди. Европанинг Airbus авиаконцерни эса бир неча йилдан буён «қўёш энергияси» билан парвоз қилувчи учувчисиз Zephyr қурилмасини яратиш устида изланиш олиб боради. Бу қурилма  21 километр  баландликда стратосферанинг пастки қатламида парвоз қила олади.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда ўрмончилик хўжаликлари дронлардан фойдаланиши мумкин