Facebook барчага жонли трансляция хизматини тақдим этади

Facebook барчага жонли трансляция хизматини тақдим этади

Бу ҳақда компаниянинг матбуот котиби хабар берди. Гап илгари тор доирага мансуб бўлган Live хизмати ҳақида кетмоқда. Facebook аввалроқ бу хизматдан Mentions иловаси ёрдамида фақат таниқли шахслар фойдалана олганини эслаб ўтади. Аммо компания менежерлари қарори билан қолган фойдаланувчиларга ҳам бу хизмат тақдим этилмоқда. Ижтимоий тармоқдаги жаҳонга машҳур шахслар хоҳишига кўра интерфейсни хослаштириш (индивидуализация) имкони мавжуд.

Энг аввал бу хизматдан америкалик фойдаланувчилар баҳраманд бўлишади. Вақт ўтиб ижтимоий тармоқнинг барча аъзосига тақдим этилади