Facebook бойкот қилиниши ортидан Марк Цукерберг $7,2 млрд. йўқотди

  •   DiMaX
  •  194
  •  30.06.2020 08:05

Facebook бойкот қилиниши ортидан Марк Цукерберг $7,2 млрд. йўқотди

Unilever Plc – жаҳондаги энг йирик реклама берувчиларидан бири бўлиб, яқинда у Фейсбукда реклама беришни бойкот қилганди. Шундан сўнг Facebook компанияси акциялари 8,3 %га арзонлади, дея хабар бермоқда Bloomberg.

ЎҚИНГ: Facebook мобил иловаси кўпчилик кутган режим билан янгиланяпти

Хўш, Facebook нима учун бойкот қилинди?

17 июнь куни бирданига бир нечта жамоат ташкилотлари фаоллари брендларни Facebook'даги рекламаларни тўхтатишга чақирди. Ижтимоий тармоқ яқинлашиб келаётган президентлик сайловлари арафасида намойишчиларни қўзғаш, ирқчилик, нафрат ва нотўғри маълумот бериш билан етарли даражада курашмаётганини асосий аргумент сифатида келтирилди.

Фаоллар, шу билан бирга, Фейсбукдан тазйиқ бўйича шикоятлар модерациясини кучайтиришни, нафрат уйғотувчи рекламаларни автоматик равишда ўчиришни ва экстремистик кайфиятдаги гуруҳлар ёпилишини талаб қилди.

Facebook'ни бойкот қилишга 10 дан ортиқ йирик компаниялар қўшилди:

  • Unilever Plc
  • Coca Cola Co.
  • Honda Motor Co.
  • Hershey Co.
  • Diageo Plc
  • Pepsi Co
  • Verizon Communications Ins.
  • Levi Strauss & Co.
  • Diamond Foundry Inc.
  • Patagonia Inc.
  • Ben & Jerry's Homemade Inc.
  • Viber
  • The North Face
  • REI
  • Upwork Inc.
  • Eileen Fisher Inc.

ЎҚИНГ: Facebook машҳур сервисни $400 млн.га сотиб олиб, Instagram’га қўшди

Шунингдек, нафақат брендлар, балки компаниянинг ўзи билан ишлаётган агентликлар ҳам бу кампанияга қўшилди. Йирик реклама агентликлардан бири ўзининг 50 дан ортиқ мижозларига бу ижтимоий тармоқда реклама бермасликни тавсия қилди.

Жума куни Facebook компаниясининг бозор баҳоси 8,3%га ёки $56 млрд.га арзонлади. Компания асосчиси Марк Цукербергнинг бойлиги эса $82,3 млрд.гача тушиб кетди.

Дарвоқе, яқинда эълон қилинган энг инновацион компаниялар рейтингида Facebook қайси ўринда туришини биласизми? Тағин у коронавирусдан фойда олаётган IT-компаниялар топ-ўнталигига ҳам кирган. Компания асосчиси Марк Цукерберг пандемия даврида ўз бойлигини 25.3 миллиард долларга ошириб олган. Лекин Telegram асосчиси Павел Дуров уни судга бермоқчи бўлиб юрибди.

ЎҚИНГ: Facebook буткул бепул интернетни ишга туширди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!