Facebook бўлмаса смартфон 15 фоиз тезроқ ва 20 фоиз узоқроқ ишлайди

Facebook бўлмаса смартфон 15 фоиз тезроқ ва 20 фоиз узоқроқ ишлайди

Кенг имкониятлар ва маблағга эгалигига қарамасдан Facebook компанияси Android иловаси билан боғлиқ муаммони ҳал қила олмаяпти. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари илова телефон қувватини сўриб юборишидан арз қилишмоқда.

Бунинг ортидан маҳсулотлар бўйича компаниянинг вице-президенти кескин чора кўрган: iPhoneни йиғиштириб Android ишлатишни барча ходимлардан талаб қилган. Шунга қарамасдан кўзланган натижага эришилмади. Ҳозирга қадар Facebook фойдаланувчилари автоном иш режимида мобиль илова қувватни кўп истеъмол қилишидан шикоят қилмоқда. Буни тасдиқловчи аниқ тестлар ҳам мавжуддир.