Facebook буткул бепул интернетни ишга туширди!

  •   DiMaX
  •  2521
  •  07.05.2020 12:20

Facebook буткул бепул интернетни ишга туширди!

Дунёдаги энг оммабоп ижтимоий тармоқ ва бир нечта мессенжер сервисларига эгалик қилувчи Facebook компанияси бепул интернетни йўлга қўйди. Мазкур лойиҳа доирасида ҳозирча синов тариқасида фақат Перу фойдаланувчиларига сайтларга текин кириш имкони берилмоқда.

ЎҚИНГ: Илон Маск: Сайёрамизга бепул интернет тарқатувчи йўлдошлар аллақачон «онлайн» ҳолда! (+видео)

Facebook бунда Bitel, Claro, Entel ҳамда Movistar уяли алоқа операторлари билан ҳамкорлик қилмоқда. Discover дастури доирасида фойдаланувчига бепкл асосда кунига 10 мегабайт трафик тақдим этилади.

Discover бепул интернетидан фойдаланиш учун фойдаланувчилар махсус мобил илова ёки ўз смартфонларидаги браузер ёрдамида, мобил интернет орқали тармоққа уланишлари керак. Бунда сайтлардаги расмлар, видеолар ва бошқа «оғир» контент акс этмайди, балки фақат матнлар очилади.

ЎҚИНГ: Қўнғироқлашиш учун энди смартфонларга уяли алоқа ҳам, интернет ҳам керак бўлмайди!

Facebook яқин орада аҳолисининг даромади паст бўлган яна бир нечта мамлакатда ушбу дастурини йўлга қўймоқчи. Режага кўра, бунда фойдаланувчига ҳар куни 20 мегабайт ҳажмида трафик тақдим этилади. Лекин мобил алоқа операторлари мазкур лимит ҳажмини оширишлари, шунингдек, айрим турдаги контентларнинг очилишини чеклашлари мумкин бўлади.

Айтиш керакки, Facebook компанияси аҳолиси камбағал мамлакатларга бепул интернет тақдим этиш бўйича internet.org ва Express WiFi каби яна бир нечта лойиҳаларга қўл урган. Бундан ташқари, у ўз иловаларининг трафикни ҳамда смартфон ресурсларини кам талаб қилувчи «енгил» версияларини (Facebook Lite, Messenger Lite каби) ҳам чиқарган.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп ва кучсизроқ смартфонлар учун саккизта «енгил» илова

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!