Facebook’да журналистларга кўмакчи пайдо бўлди

Facebook’да журналистларга кўмакчи пайдо бўлди

Facebook ижтимоий тармоғида ахборот оқимини қулайроқ тарзда тақсимлаш учун Signal номли кўмакчи дастурча пайдо бўлди. Бу, асосан, журналистларга асқотиши кутилмоқда. Янги функция Facebook ва Instagram ахборотлари орасида фойдаланувчига энг кераклисини топиб беради.

Signal бепул. Янги тизим ёрдамида журналистлар Facebook ва Instagram тармоқларидан ўзларини қизиқтирган контентни излашлари ва белигилаб қўйишлари мумкин. Signal’нинг ноёб хусусиятларидан яна бири Facebook ва Instagram’да энг оммалашган мавзуларни кўриши ва айни материалларни излашидир.

Бундан ташқари муайян бир мавзуда контентни излаш имконияти мавжуддир, масалан, яқинда содир бўлган бирор дунё ҳодисаси ҳақида барча ахборотни олиш мумкин. Signal’нинг афзалликларидан яна бири материалнинг энг муҳим жиҳатларини кўрсатишидир. Масалан футбол мақолаларида жамоалар ҳисоби кўрсатиб қўйилади.

Ижтимоий тармоқлар бир қанча афзалликлари боис сўнгги йилларда журналистлар учун тезкор ва омма муносабатини аниқлашга қулай ахборот манбаига айланишмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!