Facebook’да матнли постлар учун фон рангини танлаш мумкин бўлади

Facebook’да матнли постлар учун фон рангини танлаш мумкин бўлади

Facebook матнли постлар учун қўлланадиган турли фон рангларини синовдан ўтказишни бошлади, деб ёзмоқда 3D News сайти.

Ушбу функция матнли постларга аввал доимо оқ рангда бўлган  фон ўрнига бошқа рангларни қўллаш имкониятини беради. Баъзи рангларнинг вариацияларига Instagram сервиси логотипи сингари градиентли усулда ишланган.

Ҳозирча фақат Android қурилмалар фойдаланувчилари матнли постларда фон рангларини танлашлари мумкин, бироқ постда танланган фон ранги барчага кўриниши маълум қилинган. Фон рангини танлаш учун “О чём вы думаете?” (“Нима ҳақида ўйлаяпсиз?) майдонига нимадир ёзиш кифоя, шундан кейин матн остида танлаш мумкин бўлган ранлар чиқарилади.

Бундай янгилик матнли постлар кўламини янада оширишга хизмат қилиши айтилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!