Facebook’да постларни ёқтирмаслик имконияти пайдо бўлмоқда

Facebook’да постларни ёқтирмаслик имконияти пайдо бўлмоқда

Узоқ йиллик иккиланиш ва фойдаланувчиларнинг талаб-истаклари ортидан Facebook ниҳоят ижтимоий тармоққа “Ёқтирмаслик” (Dislike) тугмасини жорий этмоқда.  Шу пайтгача сайтдаги ёзувларга фикр билдиришдан ташқари фойдаланувчилар фақат “Ёқтириш” (Like) тугмасини босиш орқалигина муносабат билдира олишлари мумкин эди.

Facebook ижрочи раҳбари Марк Зукербергнинг айтишича,  янги ўзгариш Калифорниядаги компания штаб-квартирасида бўлиб ўтадиган йиғиндан сўнг амалиётга татбиқ этилади.  Аммо янги тугмачадан ёзувларни обрўсизлантириш ёки рейтингини тушириш мақсадида эмас,  балки, шунчаки,  ўқиган одамдаги ҳиссиётни ифодалаш учун фойдаланиш керак,  деди дунёдаги энг катта ижтимоий тармоқ сайтининг асосчиси.

Зукерберг нега шу пайтгача “Dislike” тугмачаси татбиқ этилмаганининг сабабини,  Reddit сайтида кузатилгани каби, одамлар ундан фақат постларга овоз бериш мақсадида фойдаланишларининг олдини олиш кўзлангани билан тушунтирди.

Facebook янгилик сайтларига энг кўп траффик олиб келадиган ижтимоий тармоқ саналади.  Шу боис сайтдаги бу янгилик мақолаларини тармоққа жойлайдиганлар учун катта ўзгариш бўлиши мумкин.  “Ёқтирмаслик” белгиси пайдо бўлмаслиги учун янгилик компаниялари Facebookка мақола жойлаш стратегияларини ўзгартириши мумкин, дейди айрим соҳа мутахассислари.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!