Facebook энди газеталарга пул тўлайди

  •   DiMaX
  •  162
  •  03.03.2021 15:11

Facebook энди газеталарга пул тўлайди

Германиядаги газеталарга Facebook пул тўлайди:  ижтимоий тармоқ қатор немис нашрлари билан уларнинг контентини Facebook News сервисида ёритиш учун шартнома тузди. Шу келишувнинг ўзиёқ IT-гигант жаҳон жамоатчилиги босими остида ён беришга мажбур бўлаётганини кўрсатмоқда, деб ёзади Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: Қизлар ўсмирни пичоқлаб, қотилликни Facebook ва Instagram’да жонли эфирга узатиб мақтанишди

Ҳаммаси Австралияда бошланганди — мамлакат ҳукумати янги қабул қилган қонун Facebook ва Google компанияларига маҳаллий нашрларнинг янгиликларини чоп этгани пул тўлаш мажбуриятини юклади. IT-компаниялар қарорни аввалига кескин, салбий қарши олишди, Google ҳатто Австралияда қидирув сервисини ўчириш билан пўписа қилди, кейин эса... йирик нашриёт – News Corp билан бир неча йиллик ва бир неча юз миллион долларлик битимга келишди.

Австралиядаги сегментида бошида янгиликларга ҳаволаларни эълон қилишни тақиқлашга уринган Facebook ҳам узоққа бормади, барча ОАВларга миллиард доллар ажратишга ваъда берди.

Австралиядан ташқари, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германияда ҳам техногигантлар камхарж йўлларни қидириш билан овора — шартнома шартларини ўзлари қўйишса ва камчиқим бўлса.

ЎҚИНГ: Коронавирус туфайли Ўзбекистонда умуман кутилмаган ижтимоий тармоқ 1-ўринга чиқди! (+инфографик видео)

Бироқ йирик нашриётлар жим тургани йўқ. Масалан, Германияда энг кўп сотиладиган Bild газетасининг эгаси – Springer ноширлик уйи ҳеч қанақа шартномага қўл қўймаслигини, Facebook’нинг шартлари кулгили эканини баён қилди.

Ижтимоий тармоқнинг муносабати ҳозирча маълум эмас, бироқ журналистлар ва экспертларнинг тахминича, Facebook ўз кучини намойиш этмасдан қўймайди ва Springer ижтимоий тармоқдан бадарға қилиниши ҳам мумкин.

Ноширларни блоклаш ва бойкот қилиш билан қўрқитиш муваққат чора, холос. Аслида эса Марк Цукербергнинг компанияси ҳозир мушкулроқ ҳолатда: бутун дунёдаги назоратчи ва монополияга қарши идоралар унинг фаолиятини тафтиш қилишга зўр берган.

ЎҚИНГ: Бир йилга чексиз Telegram, YouTube, Tas-IX, қўнғироқлар ёки ижтимоий тармоқлар керакми?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.