Facebook энди сизни юзингиздан танийди!

  •   DiMaX
  •  833
  •  02.03.2018 12:46

Facebook энди сизни юзингиздан танийди!

Энг кенг тарқалган ижтимоий тармоқ ўз фойдаланувчиларининг юзларини таниш тизимини фаоллаштирди. Facebook компанияси ушбу функцияни жорий этиш бўйича иш бошлагани ўтган йилнинг охирида маълум бўлган эди.

ЎҚИНГ: Facebook’ка яна бир муҳим функция қўшилмоқда – у энди сизни ҳар ердан топа олади!

Юзни таниш функцияси Европа Иттифоқи мамлакатларида ҳамда Канадада ишламайди – маҳаллий қонунчиликка мос келмаслиги сабабли. Улардан ташқари барча мамлакатларда ҳозирда фойдаланувчиларни тармоқдаги суратларини таниб олиш тизими амал қила бошлаган.

Мазкур функциянинг моҳияти шундан иборат: сизнинг бирор суратингизни кимдир Facebook’ка жойласа, гарчи унга сизни белгиламаса-да, тизимнинг ўзи у ердан сизни таниб олади. Таниб олинган кишиларга бу ҳақда билдиришнома келади.

Таъкидланишича, юзларидан таниш функцияси фойдаланувчиларга ўз шахсий ҳаётига аралашган – махфий суратларини эълон қилган шахсларни аниқлаш ва бу борада ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиш имконини беради. Шунингдек, кўриш қобилияти пастроқ бўлган кишилар, расмда юзини аниқ кўра олмасалар-да, фотосуратда ким тасвирланганини шу функция орқали аниқлай оладилар.

Фойдаланувчини юзидан таниш тизими дастлабки созламалар бўйича барча учун фаоллаштирилган. Аммо мазкур функцияни ўчириб қўйиш ҳам мумкин – бунинг учун Facebook созламаларида янги – «Юзни таниш» («Распознавание лиц») бўлими пайдо бўлган, унга мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

Шунингдек, компаниянинг огоҳлантиришича, вақт ўтиши билан ижтимоий тармоққа юзларни автоматик танишга асосланган янги функциялар ҳам қўшиб борилади.

ЎҚИНГ: Юзни асранг, энди Facebook’ка айнан у билан кирасиз!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!