Facebook фойдаланувчилари мобиль қурилмалардан кириш бўйича рекорд ўрнатди

Facebook фойдаланувчилари мобиль қурилмалардан кириш бўйича рекорд ўрнатди

Бугун интернет фойдаланувчиларининг қарийб ҳаммаси Facebook ижтимоий тармоғига аъзодир. 2016 йилнинг иккинчи чорагида ҳам Facebook жаҳондаги энг оммалашган ижтимоий тармоқлигича қолди. 30 июн куни ҳолати бўйича 1,7 млрддан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтган, ҳар куни бир миллиарддан ортиқ аъзо ташриф буюради. Бу ўтган йилгидан 15 фоизга ортиқ кўрсаткичдир. Қизиғи шундаки, 1,57 млрд фойдаланувчи мобиль қурилма орқали киради.

Смартфон ва планшетдан кирадиган фаол фойдаланувчилар сони ҳам 1 млрддан ошиб қолди. Бу статистика Messenger, Facebook мобиль иловаси ва мобиль версиялари орқали кирадиганларни ўз ичига олади. Ўтган йили улар сони анча кам эди.

Фаол фойдаланувчилар сони ортиши билан компаниянинг даромади ҳам ўсиб борди. Ўтган йилнинг мазкур чораги билан таққослаганда Facebook кўрган фойдаси уч баробар ошиб, 2,06 млрд долларни ташкил этди. Facebook энди эътиборини видеоконтентга қаратишни режалаштиряпти. Эслатиб ўтамиз: аввалроқ компания видео стриминг технологиясини такомиллаштиришни бошлаган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!