Facebook'нинг "ақлли" колонка ва видеоқўнғироқ девайси қанча туриши маълум бўлди

Facebook'нинг

Марк Цукерберг корпорацияcи дастурий таъминотдан кейин аппарат таъминоти воситалари ишлаб чиқариб, Apple'га қарши юриш қилмоқчига ўхшайди. Facebook шу кунларда Apple HomePod колонкаси ва Google Home планшетига қарши муқобил рақиб тайёрламоқда. Бу тўғрида Bloomberg нашри хабар бермоқда.

Манбааларнинг маълум қилишларича, Facebook компаниясининг Building 8 номли лабораториясида айни пайтда 2 та гаджет устида изланишлар олиб борилмоқда. Биринчиси — "ақлли" колонока аналоги бўлиб, у Echo Amazon девайсига ўхшаб кетади: микрофон, динамик, дисплей ва шахсий овозли ёрдамчига эга. Иккинчиси — сенсор экранининг диагонал 13-15 дюйм бўлган планшетсимон қурилма. Бу қурилма биринчи навбатда кенг бурчакли илғор камера вазифасини бажаради ва фойдаланувчига видеоқўнғироқларни сифатли амалга ошириш имконини беради.

Facebook ҳозирча "ақлли" колонка учун алоҳида платформа яратмоқчи эмас. Боиси, бу смарт-карнай Android'да ишлайди.

Жаҳонга эса бу гаджетлар 2018 йилнинг баҳори арафасида бўлиши кутилаётган F8 анжуманида тақдим қилинади. Унинг оддий талқини $100 (Apple HomePod гаджети учун $350 доллар сўрамоқда), дисплейли колонканинг нархи эса 200 доллардан ошади. Унинг дисплейсиз талқини ҳамёнбоплиги  билан ҳаммага маъқул бўлади.

Мазкур қурилмалар функция-вазифаларига кўра, фойдаланувчига Facebook хизматларидан унумли фойдаланишларига ёрдам беради. Яъни, улар компаниянинг хос-гаджетлари бўлишади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!