Facebook гаджетларидаги сирли «Масонлар битиклари» фойдаланувчиларни чўчитиб юборди

  •   DiMaX
  •  959
  •  15.04.2019 17:34

Facebook гаджетларидаги сирли «Масонлар битиклари» фойдаланувчиларни чўчитиб юборди

Oculus виртуал реаллик гарнитуралари – Facebook компаниясининг ажойиб девайсларидан биридир. Лекин унинг охиргиларидан бўлмиш Oculus Rift S моделидан харид қилганлар сал чўчиб қолишди.

ЎҚИНГ: Xiaomi вице-президенти Facebook’да виртуал реаллик йўналишини бошқаради

Гап шундаки, ўн минглаб Oculus Rift S эгалари ўз гаджетларининг контроллерларида кишини қўрқитувчи турли битиклар борлигини пайқаб қолишган. Масалан: «Катта Оға сени кузатмоқда», «Масонлар бу ерда бўлишди», «Бу жой ижарага берилади» ва «Салом, iFixit, биз сизни кўряпмиз!» каби ёзувлар.

Ушбу сюрпризлар ҳақидаги хабарни Facebook’нинг VR-бўлинмаси раҳбари ва Oculus компанияси ҳаммуассиси Нейт Митчелл ўзининг Twitter-аккаунтида эълон қилган. Унинг ёзишича, мазкур ёзувлар аслида синаш учун ишлаб чиқарилган прототипларгагина ёзилиши керак бўлган. Лекин савдога чиқариладиган Oculus Rift S гарнитураларида ҳам бу битиклар ўчирилмасдан қолиб кетган.

Кейинроқ Facebook матбуот котиби Жоана Пис ҳам чиқиш қилиб, бу борада компанияда ички текширув ўтказилганини ва хатолик тузатилганини, гарнитураларнинг кейинги партияларида қайтарилмаслигини айтган.

Умуман олганда, «Масонлар битиклари» мазкур гаджетларнинг ишлашига умуман таъсир этмайди. Oculus Rift S харидорларининг айримлари мана шу гаплар тарқалганидан кейингина виртуал борлик кўзойнагини жиддийроқ текшириб, ўша ёзувларни топган. Кўпчилик мижозлар эса бунга ҳазиломуз ёндашган.

ЎҚИНГ: Владимир Путин атиги 10 долларлик VR-шлем ёрдамида виртуал оламга саёҳат қилди (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!