Facebook ҳам ўз криптовалютасини чиқармоқчи

  •   DiMaX
  •  248
  •  12.05.2018 15:59

Facebook ҳам ўз криптовалютасини чиқармоқчи

Кейинги пайтларда бутун дунё бўйлаб криптовалюта турлари кенг тарқалаётганидан хабарингиз бор. Жумладан, Telegram компанияси ҳам ўзининг крипто-пулини чиқаришни режалаштираётгани ҳақида ёзганмиз.

ЎҚИНГ: Дуров криптовалюта чиқариб, Telegram фойдаланувчиларини ҳам миллионерга айлантирмоқчи (+видео)

Манбаларнинг хабар беришича, энди Facebook компанияси ҳам ўз криптовалютасини яратишга қарор қилган кўринади. Компания бу йўналишни бир йилча аввал ўргана бошлаганди, бугунги кунга келиб эса мазкур масала билан шуғулланувчи жамоани ҳам шакллантирган. Маълум бўлишича, ўндан ортиқ мутахассисни жамлаган ушбу жамоа блокчейн технологияларини ўрганиш билан шуғулланмоқда. Унга Messenger иловаси учун масъул бўлган вице-президент Дэвид Маркус раҳбарлик қилаётир.

Криптовалютани Facebook ижтимоий тармоғи ичидаги тўловларни амалга оширишда қўллаш учун фойдаланиш режалаштирилмоқда. Бунда Telegram’даги сингари ICO ўтказиш (яъни, чекланган миқдордаги токенларни оммавий сотувга чиқариш) кўзда тутилмаган.

Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, Facebook ўз криптовалютасини йўлга қўйиши учун ҳам бир неча йил муддат керак бўлиши мумкин. Эҳтимол, бунинг учун у блокчейн билан шуғулланувчи компанияларни харид қилишига ҳам тўғри келар.

ЎҚИНГ: «Mangu» пикcеллари: криптовалюта эмас, балки миллий криставалюта!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.