Facebook ҳамроҳларни излаш функциясини патентлади

Facebook ҳамроҳларни излаш функциясини патентлади

Бирор манзилга боришни режалаштирсак ва аксига олиб транспорт воситаси учрамаётган маҳалда айни ўша ердан ўтадиган бирор танишимиз учраб қолган пайтлар бўлган. Фейсбук яқинда янги функцияни патентлади, унда айнан бир тадбирга борадиган фойдаланувчиларни тез топиш имконияти бўлади.

Патентда ёзилишига кўра, ҳамроҳ излаш функцияси “Тадбирлар” саҳифасида бўлади. Айни бир манзилга борувчилар ўзаро топишиб олишлари учун бу янги қулайликдир. “Бормоқчиман” ёки “Бормоқчи эмасман” каби тақдим этилган вариантлар орасида “Машинамда бормоқчиман” ва “Машинада бормайман” вариантлари ҳам бўлади.

Бирор манзилга йўл олган ҳайдовчи ўзи истаган йўловчиларни саралаб олиши мумкин, масалан, дўстлар ёки бошқа бировлар. Уларнинг сонини ҳам кўрсатса бўлади. Ундан ташқари батафсил саралаш фильтри бор: қизиқишлари, қаерда ўқиши ва бошқа шахсий маълумотлари бўйича танланади.

Мазкур функция янги танишлар орттириш, маблағни тежаш ва табиатни чиқинди газлар билан ифлосланиши олдини олади.