Facebook ҳақида 12 қизиқ факт

Facebook ҳақида 12 қизиқ факт

Facebook, сўзсиз, энг оммабоп ижтимоий тармоқлардан бири ҳисобланади. Тармоқ қариндошлар ва яқинларингиз билан қачон ва қаерда бўлмасин алоқада бўлишингизга имкон яратади. Ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкинки, XXI асрда "Facebook" деган номни эшитмаган инсон бўлмаса керак. Бироқ у ҳақидаги қизиқарли маълумотларни-чи? Уларни эшитганмисиз? Йўқми? Унда биз сизни Facebook ҳақидаги энг қизиқарли фактлар билан таништирамиз. Дарвоқе, мақолани Facebook'ингизда улашишни унутманг.

1. Гарвард ТТЖсида дунёга келган

Марз Сукерберг Facebook'ни Гарвард ТТЖсида яратган

 

Facebook'дан олдин Марк Сукерберг FaceMash'ни яратган. 2003 йил июль ойида асос солинган FaceMash иккита расмни ёнма-ён қўйиб, фойдаланувчидан улардан қайси бири “чиройлироқ“ эканлигини сўраган. Бу Гарвард ўқувчилари учун ўйин сифатида яратилган. Интернетда пайдо бўлишининг дастлабки тўрт соатида сайтга 500 нафар фойдаланувчи ташриф буюрган. Орадан бир неча ой ўтиб, 2004 йил FaceMash TheFacebook'ка айлантирилган.

2. Нега кўк?

Facebook нега бошқа рангда эмас, айнан кўк рангда? Бу шунчаки тасодифан қилинган танлов эмас, бунинг ортида ўзига хос сабаб бор. Марк Сукерберг қизил ва яшил рангларни ажрата олмайди. Кўк рангни эса аниқ фарқлай олади. Айнан мана шу сабабдан Facebook'ни кўк рангда яратган.


3. Кунлик миллионлар

Facebook'нинг фаол фойдаланувчилари сони 350 миллиондан ортиқ. Мана шундан, 35 млн дан ортиғи ўз статусини ҳар куни янгилайди, сайтга кунига 55 млн янги статус жойланади. Расмларга келсак, сайтдаги бир ойлик расмлар юкланмаси сони 2,5 млрд га тенг.


4. Нархи миллиардларга тенг

2004 йил 4 февралда TheFacebook номи билан фаолият бошлаган Facebook шунчалик оммалашиб кетдики, ўз эгасини 23 ёшига қадар миллиардерга айлантирди. Кун келиб университет талабаси миллиардерга айланиб қолишини ким ҳам билибди дерсиз. 2018 йилда компаниянинг операцион даромади 24,913 млрд АҚШ долларига тенг бўлган.

5. Facebook'даги илк “face“

Америкалик таниқли актёр Ал Пачино Facebook'нинг илк “face“и (ингл. юз; Facebook сўзма-сўз таржимада “юз китоби“ бўлади). Сайтда бир эркакнинг юзи иккилик код белгилари ортида хира тасвирланган илк расм пайдо бўлган. Ундан бу шахс ким эканлигини билиб олиш қийин бўлган. Кейинчалик маълум бўлишича, бу актёр Ал Пучино бўлган.

6. Дўстлик куни билан!

2004 йил 4 февраль Facebook миллионлаб дўстларни бир-бирига боғлагани учун бу сана тармоқда Дўстлик куни саналади.

7. “Like“нинг туғилиши

Facebook мухандисларидан Эндрю Босворт ва бошқалар “Awesome“ (ингл. зўр, ажойиб) тугмасини яратмоқчи бўлган, бироқ Сукерберг “Awesome“ ўрнига “Like“ни таклиф қилган. Бу бир овоздан маъқулланган ва севимли конентга “Like“ босиш имкони яратилган.

8. Facebook бир давлат бўлганда...

Агар Facebook бир давлат бўлганда, унинг аҳолиси сони (2,410,000,000) Хитой, АҚШ ва Бразилия фуқароларини қўшиб ҳисоблангандан (1,922,500,000) кўпроқ бўлган бўларди.

9. Facebook қаерларда блокланган?

Кўплаб давлатлар, жумладан, Хитой (Гонгконг ва Макаудан ташқари), Эрон ва Шимолий Кореяда Facebook ўчириб қўйилган. Шундан Шимолий Кореяда кўпчиликда интернетга кириш имкони бўлмаганини инобатга олиб, Хитой ва Эронни ижтимоий тармоқни доимий блоклаган давлатлар қаторига киритиш мумкин. Бундан ташқари, маълум сабабларга кўра, Facebook бир қанча муддат Австрия, Бангладеш, Буюк Британия, Миср, Франция, Германия, Ҳиндистон, Исроил, Малайзия, Маврикий, Марокаш, Покистон, Фаластин, Россия, Шри Ланка, Судан, Сурия, Тожикистон, Таиланд, Туркия, Ветнам ва Ўзбекистонда ҳам блокланган.

10. Facebook'ни сотиб олишга уринмай қўя қолинг

Google, Microsoft ва Yahoo каби компаниялар ҳар доим Facebook'га эгалик қилишга қизиқишган. Улар йиллар давомида Facebook'ни сотиб олишга бир неча бор уринган. Бироқ Сукерберг уларнинг 1 млрд дан тортиб 15 млрд гача бўлган таклифларини рад этган.

11. Facebook'ка бўлган огоҳлантиришлар

Англия ва Уэлс Католик черковлари раҳбарлари Facebook ва MySpace тармоқларига огоҳлантириш берган. Бунга сабаб ушбу платформалар ўсмирларга вақтинчалик муносабатлар қуриш имконини бериб, ҳақиқий инсоний ҳаётни барбод қилиши ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини кўпайтириш борасидаги иддаолар эди.

12. Питер Тил ким?

Питер Тил америкалик бизнесмен ва филантропдир. У 2004 йилда Facebook'ка сармоя киритган илк инвестор саналади. Ўшанда Тил 500,000 долларик сармояси билан 10,2% лик акция сотиб олган ва компания директорлар кенгаши аъзосига айланган.

ЎҚИНГ: Алламжонов: Facebook ва Youtube'ни блоклаганлар қамоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!