Facebook, Instagram ва WhatsApp фаолиятида узилишлар кузатилмоқда

Facebook, Instagram ва WhatsApp фаолиятида узилишлар кузатилмоқда

Facebook сервислари фаолиятида узилишлар кузатилмоқда. Downdetector маълумотларига кўра, фойдаланувчилар Instagram ва WhatsApp ҳам яхши ишламаётганини маълум қилган. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.

Facebook фойдаланувчилари ижтимоий тармоққа киришда муаммоларга дуч келган. Энг кўп шикоятлар веб-сайт очилмаслиги (75 фоиз), авторизация (15 фоиз) ва маълумотлар юкланиши (10 фоиз) билан боғлиқ.

WhatsApp фойдаланувчилари илова ишламаслиги (45 фоиз), серверга улана олмаслик (28 фоиз) ва хабар жўнатишдаги муаммолардан (26 фоиз) шикоят қилган.

Instagram иловаси (52 фоиз), тармоқ веб-сайти очилмаслиги (29 фоиз) билан боғлиқ муаммолар ҳам кузатилмоқда. Downdetector маълумотларига кўра, серверга боғланишда ҳам муаммолар мавжуд (19 фоиз).

ЎҚИНГ: Instagram'да энг кўп фолловерга эга аккаунтлар ТОП 20 талиги билан танишинг

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.