Facebook жонига қасд қилмоқчи бўлганларни қутқаради

Facebook жонига қасд қилмоқчи бўлганларни қутқаради

Гигант ижтимоий тармоқ Буюк Британияда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганларнинг ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қиладиган функцияни татбиқ этмоқда. Бугунгача бу виртуал восита АҚШ ва Астралияда тажриба синовларидан муваффақиятли ўтиб, жорий қилинган эди.

Унинг ёрдамида тармоқ фойдаланувчилари ўз жонига қасд қилишни режа қилган тушкунликдаги бошқа бир фойдаланувчи тўғрисида Британияда ўз жонига суиқасд қилишни камайтириш билан шуғулланадиган Самаритан хайрия ташкилотига хабар беришлари мумкин.

Дўстига руҳий ва маънавий кўмак зарур деб ҳисоблаган фойдаланувчилар Facebook’даги Help Centre (Кўмак маркази) орқали хайрия ташкилотини содир бўлиши мумкин бўлган фожиадан огоҳлантирадилар. Шундан сўнг, хайрия ташкилоти ходимлари суиқасд уюштирмоқчи бўлган инсоннинг Facebook’даги саҳифасига кириб, мавжуд ҳолатни ва суиқасд элементларини ўрганадилар. Хабар ўз тасдиғини топгач, тушкунликдаги фойдаланувчи ҳаётини асраб қолиш юзасидан амалий ишга ўтадилар.

Хайрия ташкилоти томонидан 2015 йилда тақдим этилган ҳисоботда қайд этилишича, 2011-2013 йилда мамлакатда 6,708 та ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари аниқланган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!