Facebook LinkedInнинг нонини яримта қилмоқчи

Facebook LinkedInнинг нонини яримта қилмоқчи

Facebook компанияси яқин орада Facebook at Work хизматини ишга туширмоқчи. Янги хизмат ишга доир LinkedIn ижтимоий тармоғига рақобатчи бўлиши кутилмоқда.

Facebook at Work бизнес масалалари ва иш фаолияти бўйича алоқалар ўрнатишга мўлжалланган. Янги платформа дизайни фейсбукка ўхшаш: янгиликлар лентаси, шахсий хабарлар алмашиш, “ёқди” босиш орқали қайдларни сақлаш ва ҳоказо.

Хабарга кўра янги хизматнинг қўшимча имкониятларига эга бўлиш учун Facebook фойдаланувчиларга ойлик бадал тўлови жорий қилишни режалаштиряпти. Facebook at Workни ёпиқ тарзда синаш шу йил январида бошланган.

LinkedIn ижтимоий тармоғининг 90 млн фаол аъзоси бор. Ундан ташқари Google ва Microsoftнинг корпоратив хизматлари Facebookка рақобатчи бўлади.

Таъкидлаш керакки, кўплаб компаниялар ходимларнинг бекор вақт сарфлаши олдини олиш учун иш вақтида Facebookни тўсиб қўйишмоқда. Facebook аудиторияси бугунга келиб 1,5 млрддан ошади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!