Facebook логотипини ўзгартирди

Facebook логотипини ўзгартирди

Янги логотип она компания бўлган Facebook Inc. ни акс эттиради.Кечагина Facebook Inc. Facebook, Instagram ва WhatsApp'га эгалик қилувчи она компанияни ўзида акс эттирувчи янги логотипини эълон қилди. Логотип шунчаки "Facebook" сўзидан иборат, лекин GIF'да бу сўз турли рангларда жиловланишини кўриш мумкин. Бу ранглар уч бренд — Facebook (кўк), WhatsApp (яшил) ва Instagram (пушти) ни англатади. Бу ҳақда The Verge хабар бермоқда.Янги логотип келаси бир неча ҳафта ичида Facebook маҳсулотлари ва маркетинг материалларида қўлланилишни бошлайди. Facebook яқин орада ўз иловаларига "Facebook'дан" жумласини қўшишни режалаштираётганидан хабардор эдик. Энди маълум бўлишича, бунда анъанавий кўк рангдаги сўздан эмас, балки янги логотипдан фойдаланилади.

Facebook Inc. шу кунга қадар бутун компанияни ифодалаш учун ижтимоий тармоқ номидан фойдаланиб келган. Бироқ 2004 йилда асос солинган компания 15 йил муддат давомида ўта катта бойлик қозонди. Афтидан, она компания ўзини таркибий қисми бўлган Facebook ижтимоий тармоғидан фарқлаш керак, деб ҳисоблай бошлаган.

Янги логотипда одатий типографиядан фойдаланилган, ундан кўзланган мақсад эса компания (Facebook Inc.) ва (Facebook) илова(си) ўртасида визуал фарқни яратишдир.

Facebook'нинг таъкидлашича, "Facebook'дан" сўзини қўшилишдан мақсад компания иловалари умумий инфратузилмага эгалиги ва ягона жамоага қарашли эканлигини фойдаланувчиларга билдиришдир. "Одамлар ўзлари фойдаланаётган маҳсулотларни қайси компания ишлаб чиқарганини билишлари керак", деб ёзади Facebook'нинг маркетинг бўйича директори Антонио Лусио.

ЎҚИНГ: Facebook ҳақида 12 қизиқ факт

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!