Facebook машҳур сервисни $400 млн.га сотиб олиб, Instagram’га қўшди

  •   DiMaX
  •  1408
  •  16.05.2020 13:37

Facebook машҳур сервисни $400 млн.га сотиб олиб, Instagram’га қўшди

Энг оммабоп ижтимоий тармоққа, таниқли мессенжерларга ва бошқа бир қатор сервисларга эгалик килувчи Facebook компанияси яна бир харидни амалга оширди. Яъни, GIF форматидаги анимациялар сервиси – Giphy ҳам унинг қўлига ўтди.

ЎҚИНГ: Экрандаги видеони GIF форматида сақлаймиз

Facebook ўз расмий сайтида эълон қилишича, «визуал ижод ва ўзини намоён этиш соҳасидаги етакчи Giphy сервиси Instagram жамоаси таркибида Facebook’ка қўшилган».

Гарчи ушбу харид қиймати айтилмаган бўлса-да, Axios нашрига кўра, келишув нархи 400 миллион АҚШ долларига тенг.

Компания энди Giphy сервисини Instagram тармоғига интеграция қилиб, унинг Stories ҳамда Direct қисмларида идеал GIF-файллар ва стикерлар қидирувини осонлаштирмоқчи. Шунингдек, Giphy мазкур компаниянинг бошқа сервисларига ҳам жорий этилади. Маълумотларга кўра, шундоқ ҳам Giphy кунлик трафигининг 25 фоизи Instagram’га, яна 25 фоизи компаниянинг қолган иловаларига тўғри келар экан.

ЎҚИНГ: Селена Гомесни ҳам ортда қолдирган Instagram юлдузи ким бўлди?

Айтиш керакки, ушбу GIF-анимациялар сервиси 2013 йили ишга туширилган ва жуда оммабоп. Сўнгги маълумотларга кўра, у ҳар куни фойдаланувчиларнинг 700 миллиондан ошиқ сўровларини кўриб чиқади ва уларга жавобан 10 миллиард донадан зиёд турли контентларни таклиф этади.

Фойдаланувчилар учун Giphy хариди ва унинг Instagram’га интеграцияси сезилмайди. Улар аввалгидек GIF-файлларни юклашлари мумкин, дастурчилар ва ҳамкорлар сервиснинг API’сини қўллашда, ижодкорлар ҳамжамияти эса – контент яратишда давом этаверадилар.

ЎҚИНГ: Видеолар ва GIF’ларда орқа фонни осон ва бепул олиб ташлаймиз!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.