Facebook Messenger`да гуруҳли видео-қўнғироқлар функцияси ишга тушди

Facebook Messenger`да гуруҳли видео-қўнғироқлар функцияси ишга тушди

Жаҳондаги энг йирик мессенжерлардан бири бўлган Facebook Messenger сервисида гуруҳга мўлжалланган видео-қўнғироқлар функцияси ишга туширилди, деб хабар бермоқда Facebook расмий янгиликлар сайтида.

Ушбу янги имкониятдан мессенжернинг iOS ва Android иловаларида, шунингдек, десктор версиясида фойдаланиш мумкин.

Гуруҳ видео-қўнғироқларига 50 тагача фойдаланувчини қўшса бўлади. Фойдаланувчи ўз ихтиёрига кўра қўнғироқ давомида камера ёки овоздан фойдаланиши мумкин. Видеоқўнғироқда фақат олтита одамнинг акси экранга чиқарилади, қолган аъзолар мулоқотни тинглаш, матн, стикер ва смайликлар билан суҳбатга қўшилиши мумкин. Гуруҳдаги маълум аъзоларга ёки барча иштирокчиларга қўнғироқ қилиш имконияти мавжуд.

Facebook Messenger`нинг iOS ва Android иловаларини App Store ва Google Play дўконларидан бепул юклаб олсангиз бўлади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!