Facebook Messenger’да махфий тунги режим топилди, уни ёқишни ўрганиб олинг!

  •   DiMaX
  •  1302
  •  04.03.2019 16:19

Facebook Messenger’да махфий тунги режим топилди, уни ёқишни ўрганиб олинг!

Android ҳамда iOS операцион тизимларининг кейинги версияларига тўқранг интерфейсли тунги режим жорий этилмоқда. Аммо унгача ҳам дастурчилар ўз иловаларига шундай имкониятни қўшиб боришмоқда.

ЎҚИНГ: Android 10 Q смартфонингиз қувватини 50 фоизгача тежайди!

Дунёдаги энг оммабоп ижтимоий тармоқнинг хабар алмашиш иловаси – Facebook Messenger ҳам кенг қўлланилади. Ушбу мессенжернинг iOS тизими учун ишлаб чиқилган вариантида махфий Dark Mode режими мавжудлиги аниқланди.

«Тишланган олмали» гаджетлар эгалари Facebook Messenger иловасидаги тунги режимни қуйидаги усулда фаоллаштиришлари мумкин:

1. Ярим ой акс эттирилган эмодзини бировга юборасиз.

2. Жўнатилганидан сўнг эмодзи устига босасиз.

3. Қалқиб чиққан ойнада Dark Mode режими топилганлиги ҳақида хабар кўринади.

4. Илова созламаларига ўтасиз ва тунги режимни фаоллаштирасиз.

Агар шунда тўқранг режим ишга тушмаса, у ҳолда Facebook Messenger’ни бир ўчириб-ёқасиз – ҳаммаси жойида бўлади!

ЎҚИНГ: Ҳар қандай сайтни «тунги режим»га ўтказувчи кенгайтма кўзингиз нурини асрайди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!