Facebook Messenger’да шифрлаш функцияси пайдо бўлди

Facebook Messenger’да шифрлаш функцияси пайдо бўлди

Ferra.ru нашрининг хабар беришича, Facebook ижтимоий тармоғига тегишли Messenger хизматига чат хабарларини шифрлаш функцияси татбиқ этилди.

Ижтимоий тармоқ дастурчилари шу йилнинг июль ойида чекланган фойдаланувчилар орасида махсус синовларни ўтказган эди. Эндиликда хабарларни шифрлаш функцияси барча – 900 млн Messenger фойдаланувчилари учун тақдим этилади.

Чатдаги хабарларни шифрлаш  учун Facebook Messenger’да Whatsapp сервисида ишлатиладиган Signal Protocol’дан фойдаланилади. Функция автоматик тарзда ишлайди, уни фаоллаштириш шарт эмас.

Функциядан Secret Conversation бўлими орқали фойдаланиш мумкин. Мазкур бўлимдаги чатларда тўлиқ ёки узвий шифрлаш (End-to-end encryption) йўлга қўйилган. Бундай хабарларни фақатгина икки томонгина (юборувчи ва қабул қилувчи) ўқий олади. Фақат матн ва стикерларни шифрлаш қўллаб-қувватланади, видео ва анимацияли тасвирлар учун ҳозирча ушбу функция амал қилмайди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!